Кўп квартирали уйдаги иссиқлик таъминоти бўйича Етказиб берувчи ва Истеъмолчи (турар жой мулкдори) ўртасида намунавий ШАРТНОМАСИ
Кўп квартирали уйдаги иссиқлик таъминоти бўйича
Етказиб берувчи ва Истеъмолчи (турар жой мулкдори) ўртасида
намунавий ШАРТНОМАСИ
- _________ 202__йил. Термиз шахар.
Келгусида "Етказиб берувчи" деб аталувчи Сурхондарё вилоят“Иссиқлик манбаи”давлат унитар корхонаси асосида фаолият олиб борувчи директор ________________________________ тимсолида,
Иссиқлик манбаини истеъмолчиларга сотувчи ёки уйнинг ички иссиқлик тизимларига хизмат кўрсатувчи корхона, бошқарувчи ташкилот ва бошқалар (кейинги ўринларда “Ижро этувчи” деб аталади) иккинчи томондан, ______________________________________ асосий фаолият юритувчи рахбар _____________________ мулкчилик хукукига эга булган хонадаон мулкдори _________________________ (кейинги уринларда "Истеъмолчи" деб юритилади) томондан, мазкур шартномани ушбу тўғрисида туздилар.
I. ТЕРМИНЛАР ВА ИБОРАЛАР
- Мазкур шартномада фойдаланилган тушунчалар, қўйидагиларни билдиради:
иситиш ва иссиқ сув таъминотининг уй ичидаги тизими - иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш учун мўлжалланган ва кўп хонадонли уйнинг умумий фойдаланиладиган ички ва ташқи жойлардаги мухандислик коммуникаациялари ва асбоб-ускуналар (шу жумладан иссиқлик пунктлари), шу жумладан иситиш ва иссиқ сув таъминотининг хонадон ичидаги тик қувурлари, шунингдек иситиш ва (ёки) иссиқ сув таъминоти хизматларини бажарувчи томонидан ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун тик қувурлар (марказлаштирилган иситиш ва (ёки) иссиқ сув таъминоти мавжуд булмаганда);
хонадон ичидаги асбоб-ускуна - кўп хонадонли уйнинг турар жой ёки нотурар жой хонасидаги ва кўп хонадонли уйнинг иситиш ва иссиқ сув таъминоти уй ичидаги тизимлари таркибига кирмайдиган улардан фойдаланилган холда иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланиладиган мухандислик коммуникациялари, механик, санитария-техник ускуна ва бошқа асбоб-ускуна (тармоқлар, жумраклар ва иссиқ сув учун мўлжалланган аралаштиргичлар, радиаторлар ва шу кабилар);
иссиқ сув таъминоти - кўп хонадонли уйларда Истеъмолчиларни тармоқни турар жой ва нотурар жой хонасига улаш бўйича зарур хажмларда бериладиган зарур сифатга эга бўлган иссиқ сув билан кеча-кундуз таъминлаш;
иссиқлик тармоғи ва фойдаланиш жавобгарлигининг баланс мансублилик чегараси (кейинги ўринларда баланс мансублилик чегараси деб аталади) - иссиқлик тармоғининг баланс мансублилиги билан белгиланадиган иссиқлик тармоқларидан фойдаланилганлиги учун жавобгарлик (мажбурият) белгиси бўйича иссиқлик тармоқларининг ажралиш линияси; турар жой хонаси - белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, фуқороларнинг доимий яшашига, шунингдек ихтисослаштирилган уйлар (ётокхоналар, маневралаштирилган турар жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлгиз кексалар учун интернат уйлар, шунингдек болалар уйлари ва махсус мўлжалланган бошқа уйлар) сифатида белгиланган тартибда фойдаланиш учун мўлжалланган хона;
иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбоблари (кейинги ўринларда индивидуал ҳисобга олиш асбоби деб аталади) - иссиқ сувнинг (унинг харорати 50-75 0С доирасида бўлиши керак) реал хажмини ёки унинг кўрсаткичлари бўйича Истеъмолчи иссиқ сув таъминоти хизматлари учун Етказиб берувчи билан ўзаро ҳисоб-китоб қиладиган техника ҳавфсизлиги, фойдаланиш, таъмирлашга яроқлилик, ўзаро алмаштириш, қўрилмалар индикаторларига эркин яқинлашиш бўйича техник шартлар талабларини қондирадиган сувнинг турли миқдор оқимларини ўлчаш учун зарур ва етарли градациялар бўйича ишлаб чиқариладиган Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ўлчов бирликларида ифодаланган шкалага эга бўлган қувур кесими орқали ўтадиган иссиқ сувдаги иссиқлик энергияси хисобининг сифат (миқдор) ҳисобини амалга оширувчи ўлчов воситаси;
ижро этувчи - ташкилий хуқуқий шаклидан қатъи назар, иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимларидан фойдаланилган холда Истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиладиган уй ичидаги тизимларга хизмат кўрсатиш ва уларнинг техник холати учун жавоб берувчи юридик шахс;
алоқа боғлаш йуллари - кўп хонадонли уйларда Етказиб берувчи томонидан, шу жумладан телефон, электрон почта бўйича, Интернет-сайтлар орқали (коммунал соха учун ихтисослаштирилган сайтлар, махаллий давлат хокимяти органларининг сайтлари) ташкил этиладиган ва сақланадиган Етказиб берувчи ва Ижро этувчи (Истеъмолчи) ўртасидаги олока боғлаш йуллари, шунингдек алоқа боғлаш ва Ижро этувчиларни (Истеъмолчиларни) хабардор қилиш учун кўп хонадонли уйлардаги Истеъмолчилар учун кўлай бўлган бошқа алоқа боғлаш шакллари;
иссиқлик энергиясини уй бўйича умумий хисобга олиш асбоби (кейинги ўринларда уй бўйича умумий хисобга олиш асбоби деб аталади) иссиқлик берувчи ва тескари қувурлар орқали ўтадиган, берилган иссиқлик энергиясини ва иссиқлик манбаини улчаш учун мўлжалланган ўлчов воситаси, Ижро этувчи, кўп хонадонли уйдаги хоналарнинг мулкдорлари (бундай уй бевосита бошқарилган такдирда) истеъмол килинган иссиқлик энергияси учун Етказиб берувчи билан унинг кўрсаткичлари бўйича ўзаро хисоб-китоб килади;
иситиш - уланган тармоқ орқали иситиладиган турар жой хонасида хаво хароратининг меъёрини сақлаш;
иситиладиган майдон - турар жой хоналарнинг умумий майдони. Иситиш асбоблари (иситиладиган юзалар билан) ёки иссиқлик таъминотининг уй ички тизимларига уланган хоналарга бирлаштирилган холда кайта режалаштирилган (иситиладиган юзалар билан) пешайвонлар, балконлар, айвонлар ва террасалар майдони иситиладиган майдон хажмига киради;
режали узиб куйиш - Ижро этувчи ва Истеъмолчи билан белгиланган тартибда олдиндан келишилган ва хабардор килинган холда режали-огохлантирувчи таъмирлаш жадвали бўйича иссиқлик тармоқларини Етказиб берувчи томонидан таъмирлаш ва профилактика ишларини бажариш учун иситишлар оралиги даврида Истеъмолчига иссиқлик энергияси етказиб беришни тулик ёки кисман тухтатиб куйиш;
Етказиб берувчи - иссиқлик таъминоти шартномаси асосида иссиқлик энергиясини таксимлаш ва сотиш хукукига эга бўлган юридик шахс;
Истеъмолчи - кўп хонадонли уйда иссиқлик таъминоти шартномаси бўйича ёки бошқа конуний асосда хонага мулк эгаси хукукидан фойдаланувчи, иссиқлик таъминоти шартномаси бўйича иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
профессионал бошқарувчи ташкилот (кейинги ўринларда бошқарувчи ташкилот деб аталади) - ташкилий-хуқуқий шаклидан катъи назар, кўп хонадонли уйни бошқариш шартномаси асосида кўп хонадонли уйни бошқарувчи юридик шахс;
хисоб-китоб даври - иссиқлик энергияси истеъмоли хажми (сарфи) аникланиши керак бўлган вакт даври. Хисоб-китоб даври календарь ойга тенг этиб белгиланади;
хоналарнинг мулкдорлари - кўп хонадонли уйда конун хужжатларига мувофик турар жой ёки нотурар жойга мулкчилик хукукига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
иссиқлик пункти (элеватор богламаси) - куйидагилар учун мўлжалланган боглама:
иссиқликдан истеъмол (иситиш, иссиқ сув таъминоти) турларига караб иссиқлик манбаини таксимлаш;
иссиқлик манбаи параметрларини, иссиқликни истеъмол қилиш режимини хисобга олиш ва назорат қилиш;
тезкор кайта улашларни амалга ошириш;
II. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
- Истеъмолчи, ___________________________ уй, ______ хонадон, манзилидаги иситиш майдони ______ м 2, (умумий майдони _______ м 2, жумладан, яшаш майдони _____ м 2 га тен гбўлган), ____ киши истикомат килувчи хонадоннинг иссиқлик таъминотини Етказиб берувчига юклайди, Етказиб берувчи уни уз зиммасига кабул килади.
- Етказиб берувчи иссиқлик таъминотини Истеъмолчига етказишни кўп хонадонли уйнинг умумий мулкидаги унга тегишли бўлган улуш хукукида уй ичи иситиш ва иссиқ сув тизими орқали амалга оширади.
- Етказиб берувчининг иссиқлик таъминоти тизимига уланган иситиш ва иссиқ сув таъминотининг уй ичи мухандислик тизимининг таксимланиш чегараси, мазкур шартноманинг 1-иловасида келтирилган тармоқларнинг баланс мансублилик чегараларини белгилаш далолатномасига биноан аникланади. Тармоқларнинг баланс мансублилик чегараларини белгилаш ва улардан фойдаланиш бўйича жавобгарлик тугрисидаги далолатнома, Истеъмолчининг вакили хисобланган уй ичи иситиш ва иссиқ сув таъминотига хизмат курсатувчи ва унинг техник холати учун жавобгар бўлган юридик шахс - Ижрочи (ХУЖМШ, бошқарув ташкилоти ва х.к.) томонидан имзоланади.
- Кўп хонадонли уйнинг пастки кисми Етказиб берувчи ва Ижро этувчи (бундай уй бевосита бошқариладиган такдирда Истеъмолчи) ўртасидаги баланс мансублилик чегараси хисобланади. Иссиқлик пункти бинонинг ташкарисида жойлашган такдирда иссиқлик тармоқлари томонидан элеватор богламасининг кириш копкоклари гардишлари ажратиш чегараси хисобланади.
- Кўп хонадонли уйидаги Истеъмолчининг турар жойига урнатилган хисобга олиш асбоблари (иссиқ сувни индивидуал хисобга олиш асбоби тури) тугрисидаги маълумотлар 2-иловада келтирилган.
III. ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ СИФАТИ ВА ТАРТИБИ
3.1.Истеъмолхоссалариваиссиқликтаъминотихизматларикўрсатишрежимибелгиланганмеъёрларгамувофикбулишикерак, яъни:
Иситиш бўйича – белгиланган тартибга кура хоналарни иситиш бўйича чора-тадбирларни (деразалар, балконлар ва кириш эшикларининг дахлизларини зичлаштириш, иситиш тагсинчларини изоляциялаш) бажариш шарти билани ситиш мавсуми даврида 1995 йилгача курилган кўп каватли турар жойхоналаридаги харорати камида 20 0С, агар кўп каватли уйлардаги иссиқлик тизимини реконструкция килинмаган булса – турар жойхоналаридаги харорат камида 18 0С булиши лозим;
Иссимк сув таъминоти бўйича – иссиқ сув таъминотининг марказлаштирилган тизимларини назорат қилишнинг санитария коидаларига мувофик сув олиш жойларида иссиқ сувнинг харорати 50-75 0С булиши керак.
3.2. Ижро этувчи томонидан иситиш ва иссиқ сув таъминотининг уй ичидаги тизимни фойдаланишу чун техник жихатдан ярокли холатда сақлаш шарти билан Етказиш берувчи Истеъмолчига, сифатига кура стандартлаштириш бўйича норматив хужжатлар талабларига, санитария нормалари ва коидаларига хамда иссиқлик таъминоти шартномаси шартларига мувофик бўлган иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар кўрсатиши шарт.
- Одамларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган ишларни бажариш максадида иссиқлик тармоқларидаги ёхуд иссиқлик энергия манбаларидаги ёки иситиш ва иссиқ сув таъминотининг уй ичидаги тизимларида аварияли ва фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича Етказиб берувчи, бошқарувчи ташкилот томонидан кечиктириб булмайдиган зарур чора-тадбирлар куриш бўлган холларда ушбу Коидаларга иловада келтирилган Иссиқлик таъминоти хизматлари сифатига куйиладиган талабларга мувофик, келишмасдан ва Истеъмолчини огохлантирмасдан, бирок уни дархол хабардор килган холда иссиқлик таъминотини тухтатиш ёки чеклашга йул куйилади.
- Хоналарни иситиш эхтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда Етказиб берувчи иситиш даврини Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.
Иситиш даври ташқи хавонинг ўртача суткалик харорати 8 0С дан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 ОС юкори бўлганда эса тамомланиши керак.
IV.ТОМОНЛАРНИНГ ХУКУК ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
- Етказибберувчиқуйидагиларга мажбурдир:
4.1.1.Етказиб берувчи иситиш учун иссиқлик энергияси етказиб бериш ва иссиқ сув билан таъминлашга Истемолчилар билан иссиқлик таъминоти шартномасини тузади ҳамда иссиқлик тармоғининг баланс мансублилиги чегарасида иссиқлик энергияси бериш режими ва сифати учун жавоб беради.
4.1.2.Иссиқлик таъминоти шартномасига мувофиқ иссиқлик тармоқларининг баланс мансублилиги ажралиши чегарасида иссиқлик манбаи (иссиқ сув) параметрларидан оғишмаслик ҳамда уларни сақлашга:
- ҳарорат 50 ОС паст бўлмаслиги ҳамда 75 ОС дан юқори бўлмаслиги;
-аниқлаш нуқтасида иссиқ сув таъминоти тизимидаги босим бўйича 0,03 МПа (0,3 кгс/см2) дан 0,45 МПа (4,5 кгс/см2) гачадан четга чиқишга йўл қўймасликка;
ушбу шартноманинг 3.1-бандида назарда тутилган иситиш давридаги турар жой хоналарида ҳаво ҳароратини таъминлашга;
иссиқлик берувчи қувурда ҳаво ҳарорати бўйича иссиқлик манбаи параметрларининг (+/-) 3% дан ортиқ, сув босими бўйича:
иссиқлик берувчи қувурда-(+/-) 5%, иссиқлик қайтадиган қувурда -(+/-) 20 МПадан четга чиқишга йўл қуймасликка.
4.1.3.Истеъмолчи иссиқлик энергия тўлиқ узиб қўйлииши ва иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатишдаги танаффус ёзма равишда алоқа боғлаш йўллари орқали огоҳлантирилади.
4.1.4.Тарифлардаги ўзгаришлар тўғрисида улар амалга киритилишидан 15 кун олдин оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилишга.
4.1.5.Истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўлов бўйича ҳисоб-китобларнинг холати тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек етказиб берилган иссиқлик энергияси учун тўлов бўйича қарзларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни бепул беришга.
4.1.6.Истеъмолчилар (Ижро этувчи) томонидан иссиқлик таъминоти йўқлиги ёки иссиқлик манбаи параметрларининг шартномавий параметрларга нисабатан пасайиши тўғрисида белгиланган тартибда ариза берилгандан кейин Етказиб берувчи 18 соат мабойнида ариза берувчининг вакиллари иштирокида тегишли далолатномани тузиш учун ўз вакили ҳозир бўлишини таъминлайди. Далолатномада иссиқлик таъминоти йўқлиги ёки иссиқлик манбаи параметрларининг шартномавий параметрларга нисбатан пасайишининг вақти ва санаси кўрсатилади. Далолатнома 2 нусхада тузилиб, истеъмолчи ва етказиб берувчи вакили томонидан имзоланади ҳамда бир нусхаси истеъмолчига тақдим этилади. Етказиб берувчи Етказиб берувчининг айби билан етказилган берилмаган иссиқлик энергиясининг қийматини қоплашга ёки етказиб берилмаган иссиқлик энергиясининг қийматини келгуси даврдаги ўзаро ҳисоб-китобларда ҳисобга олишга мажбур.
4.1.7.Иссиқлик энергисидан фойдаланувчининг Шахсий кабинетидан рўйхатдан ўтиш ва унга кириш учун Етказиб берувчининг www.teploenеrgo.uz.веб-сайтида жойлаштирилган.
- Етказиб берувчи қуйидаги ҳуқуқга эга:
4.2.1.Етказиб берувчи камида 2 сутка олдин Истеъмолчини ёзма равишда огоҳлантириб, қуйидаги ҳолларда иссиқлик энергияси беришга тўлиқ ёки қисман тўхтатиш чора-тадбирларини кўриш ҳуқуқига эга:
-иссиқлик таъминоти шартномасида назарда тутилган муддатларда иссиқлик энергияси учун тўловларни амалга оширмаслик;
-истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминоти тизимларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш;
-етказиб берувчининг вакилларини ҳисобга олишнинг умумий ва индивидуал асбобларини кўздан кечириш ва уларнинг кўрсаткичларини ёзиб олиш учун сабабсиз қўймаслик.
4.2.2.Режали-олдини олувчи таъмирлашлар бажарилганда ёки Истеъмолчилар уланганда Етказиб берувчи кўп хонадонли уйдаги мавжуд хоналарнинг иссиқлик таъминотини узиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчиларни огоҳлантириш иссиқлик энергиясини беришдаги танаффусни келишиш учун
7 кун олдин амалга оширишлади. Агар огоҳлантириш олингандан кейин 5 кун муддатда Ижро этувчи (Истеъмолчилар) иссиқлик энергиясини етказиб беришда танаффус вақтини келишиб олмасалар, Етказиб берувчи ушбу вақтни мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.
4.2.3.Мазкур шартнома шартларига мувофиқ етказиб берилган иссиқлик энергияси учун истеъмолчидан ҳақталаб қилишга, қарздорликни ундириш бўйича чораларни кўриш.
4.2.4.Етказиб берувчи Истеъмолчидан йил чорагида бир марта хонадон ичи ускуналарининг техник холатини кўздан кечириш. Истеъмолчи томонидан индивидуал ҳисобга олиш асбобидан ёзиб олинган кўрсаткичларининг тўғрилигини ва (ёки) уларнинг холатини текшириш учун хоналарга киришни таъминлаб беришини талаб қилиши.
4.2.5.Истеъмолчининг айби билан юзага келган зарарни тўлиқ қоплашни ундан талаб қилиш.
4.2.6.Етказиб берувчига мазкур шартнома ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан тақдим этилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.
- Истеъмолчининг мажбурияти;
4.3.1.Индивидуал ҳисобга олиш асбобларининг яққол кўриниб турган носозликлари аниқланганда ҳамда қиёслаш муддати бу тўғрида Етказиб берувчига дарҳол хабар бериш, шу жумладан иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар кўрсатишга тузилган шартномада қайд этилган телефон, электрон почта орқали хабар бериш;
4.3.2.Хонадон ичидаги асбоб-ускуналарнинг носозликлари (авариялар) аниқланганда уларни бартараф этиш юзасидан мумкин бўлган барча чораларни кўриш;
4.3.3.Иситиш ва иссиқ сув таъминотининг уй ичидаги тизимларидаги авариялар, шунингдек иссиқлик энергиясидан фойдаланишда юзага келадиган бошқа бузилишлар тўғрисида тегишли равишда Ижро этувчига ёки Етказиб берувчига дархол хабар бериш;
4.3.4.Қабул қилинган иссиқлик таъминоти учун, тўлиқ хажмда, ўз вақтида, ўтиб кетган ой учун кейинги ойнинг ўнинчи санасигача ҳақ тўлашга. Иссиқлик таъминоти учун тўлов хужжатларини (чипталар,чек ва ҳ.к.) уч йил мобайнида сақлашга.
4.3.5.Иссиқлик энергиясидан фойдаланишда техника ҳавфсизлиги чораларига риоя этиш;
4.3.6.Ўзига қулай бўлган алоқа боғлаш йўллари орқали, ҳар ойнинг 25-санасигача Етказиб берувчига иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбоблари кўрсатмаларини тақдим этишга.
4.3.7.Индивидуал ҳисобга олиш асбобларидан назорат кўрсаткичларини ёзиб олиш учун Етказиб берувчининг вакилини, хизмат гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда, олдиндан келишилган вақтда қўйишни таъминлаш;
4.3.8.Юз берган ўзгаришлар (эгаси,одамлар сони,майдон ўзгариши, турар жой фондидан нотурар жой фондига ва нотурар жой фондидан турар жой фондига айлантириш) пайтидан (кунидан) бошлаб 10 иш кунидан кечикмай иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланиш шартномаси шартлари ўзгарганлиги тўғрисида Етказиб берувчини ўз вақтида хабардор қилиш.
4.3.9.Истеъмолчи Етказиб берувчининг www.teploenеrgo.uz.веб-сайтидаги иссиқлик энергиясидан фойдалиниш Шахсий кабинетига биринчи бор киргандан сўнг, Етказиб берувчи томонидан берилган бошланғич паролини ўзгартиришни амалга ошириши шарт. Фойдаланувчи томонидан рўйхатга олингандан ва Шахсий кабинетга биринчи бор кирганидан сўнг парол ўзгартирилмаса, Етказиб берувчи Шахсий кабинетига Фойдаланувчининг киришини блокировка қилиш ҳуқуқига эга.
4.3.10.Истеъмолчи қонун хужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4.3.11.Истеъмолчига тақиқланади:
-иситиш тизимидан иссиқлик манбаини чиқариб ташлаш;
-уй ичидаги иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш ёки ҳисобга олишнинг умумий ёки индивидуал ҳисобга олиш асбобларини четлаб ўтиб уларга уланиш, тегишли ўзгаришларни белгиланган тартибда киритмасдан иссиқлик таъминотининг уй ичидаги тизимларига ўзгартиришлар киритиш;
-турар жой хонасида ўрнатилган иситиш асбобларининг иситиш юзасини хонанинг техник паспортида кўрсатилган параметрлардан ортиқ ўзбошимчалик билан кўпайтириш, шунингдек қўшимча тартибга солувчи ва тик қувур арматурасига ўрнатиш;
-кўп қаватли уйнинг иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимидан алоҳида турар ва нотурар жойларнинг иситиш асбобларни демонтаж қилиш орқали истиш тизимидан узиб қўйиш;
-индивидуал ҳисобга олиш асбобларидаги тамғаларни ўзбошимчалик билан бузиш, ҳисобга олишнинг умумий ёки индивидуал ҳисобга олиш асбобларини қисмларга ажратиш ва уларнинг кўрсаткичларини бузишга ёки шикастлашга йўналтирилган ҳатти-ҳаракатларни содир этиш;
-иссиқлик энергиясидан унинг бевосита вазифасидан (иситиш, иссиқ сув таъминоти) бошқа мақсадда фойдаланиш;
-иссиқлик таъминоти шартномасида ва Ўзбекистон Республикасидаги кўп хонадонли уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш Қоидаларида белгиланган иссиқлик энергиясидан фойдаланиш тартибини бузувчи ҳатти-ҳаракатларни содир этиш.
Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
4.4.1.Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, кўп хонадонли уйда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида белгиланган сифатга, ҳажмга, унинг ҳаёти ва соғлиги учун ҳавфсиз бўлган, унинг мол-мулкига зарар етказмайдиган иссиқлик таъминоти хизматлари узлуксиз кўрсаилишини талаб этиш.
4.4.2.Ушбу иссиқлик таъминоти шартномасига мувофиқ, ушбу хизматлар кўрсатилмаган давр учун иссиқлик таъминоти хизматларига хак тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этилган ҳолда, иссиқлик таъминоти шартномасида белгиланганидан ортиқча танаффуслар вақти учун иссиқлик таъминоти хизматларига ҳақ тўламаслик.
4.4.3.Қонун хужжатларида, мазкур иссиқлик таъминоти шартномасида ёки иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган ҳолатларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилмаганда ёки хизматлар зарур сифат ва тартибда кўрсатилмаганда неустойка (жаримала, пенялар) тўлашни, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш.
4.4.4.Иссиқлик таъминоти хизматларининг хажми ва сифати, уни кўрсатиш шартлари, иссиқлик таъминоти учун тўлов миқдори ва уни тўлаш тартиби ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни бепул олиш.
4.4.5. Истеъмолчи қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
V.ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБЛАР
- Истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш;
Истеъмолчиларнинг Етказиб берувчи билан (уй бўйича умумий ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлганда иссиқлик таъминоти тўғрисидаги шартнома асосида Ижрочи томонидан Етказиб берувчи билан) ҳисоб-китоблари иссиқлик таъминоти шартнома асосида амалга оширилади.
- Жисмоний шахсларга кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматларига тарифлар қонун хужжатларида белгиланган тартибда.
а) иситишга - иситиладиган майдоннинг бир квадрат метрига (сўм кв. м/ой);
б) иссиқ сув таъминотига:
-индивидуал ҳисобга олиш асбобларининг бўлмаган тақдирда - бир одамга бир ойда __________ сўм _____ киши ой; - индивидуал ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича, улар мавжуд бўлганда, иссиқ сувнинг бир куб метри учун _____сум _____куб.м.
- Иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбобига эга бўлмаган жисмоний шахсларга етказиб берилган иссиқлик энергияси (иссиқ сув) қийматига хақ тўлаш иссиқ сув таъминоти хизматлари учун белгиланган тарифларга қонун хужжатларида белгиланган оширувчи коэффицент қўлланган ҳолда, яъни ўрнатилган тарифлар 1.5 баробар оширувчи коэффициент ҳисобида амалга оширилади.
- Рўйхатдан ўтказилган фуқаролар бўлмаган турар жой хонадонларида иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлмаганда иссиқ сув таъминоти хизматлари учун ҳисоб-китоблар бир хонали ва икки хонали турар жой биносидаги бир кишига; уч хонали турар жой биносидаги икки кишига, турт хонали турар жой биносидаги уч кишига; беш хонали турар жой биносидаги турт кишига ҳисобидан, иссиқ сув таъминоти хизматларига белгиланган тарифларга қонун хужжатларида белгиланган оширувчи коэффицент қўлланган ҳолда амалга оширилади.
- Жисмоний шахсларга кўрсатиладиган марказий иситиш хизматлари учун ҳисоблаш календар йил мобайнида ҳар ойда тенг равишда белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади. Жисмоний шахсларга курсатиладиган иссиқ сув таъминоти хизматлари учун хисоблаш йил мобайнида хар ойда белгиланган таърифлар бўйича амалга оширилади
- Марказий иситиш майдонига эга бўлган уйга кучиб кирган мулкдорлар ёки турар жойни ижарага олувчилар иситиш мавсуми тамом бўлгандан кейин марказий иситиш учун туловларни белгиланган таъриф бўйича тулашга мажбур.
- Уй-жой мулкдорлари ёки турар жойни ижарага олувчилар, истиқомат қилишидан ва ёки руйхатда туришидан катъий назар, марказий иситиш учун туловларни амалга ошириши шарт.
- Иссиқлик энергияси таъминоти хизматларига таърифлар узгарганда, санадан катъий назар, иссиқлик таъминоти шартномаси кучида колади ва Истеъмолчи фойдаланилган иссиқлик таъминоти хизматларига улар жорий этилган кундан бошлаб янги таърифлар бўйича хак тулашга мажбур.
- Истеъмолчи - жисмоний шахс ушбу даврда тегишли таърифлар ошган такдирда иссиқлик таъминоти хизматларига аванс билан туланган туловларга (тулов кунидан бошлаб ун икки ойдан ошмайдиган даврга) кушимча туловлар тулашдан озод этилади.
5.10.Истеъмолчи томонидан иссиқлик таъминоти хизматларига аванс туланганда Етказиб берувчи иситиш ва иссиқ сув таъминотига тулов пайтида амалда бўлган таърифлар бўйича тулов хисобланади (аванс туловлар муддатига, бирок ун икки ойдан ортикка эмас).
5.11.Хисобот даври учун иссиқ сувни хисобьга олиш асбобининг кўрсаткичлари тугрисидаги маълумотлар Истеъмолчи томонидан такдим этилмаган такдирда Етказиб берувчи хисоб-китоб ойида амалга бўлган таъриф бўйича ушбу ва кейинги хисоб-китоб даврлари учун туловни кейинги кўрсаткичлар (ёхуд хисобга олиш асбобининг кўрсаткичлари Етказиб берувчининг вакили томонидан назорат тартибида ёзиб олингунгача) такдим этиш пайтигача иссиқ сувнинг ўртача ойлик сарфи бўйича хисоблашга хаклидир.
Кейинги кўрсаткичлар (ёхуд хисобга олиш асбобининг кўрсаткичлари Етказиб берувчининг вакили томонидан назорат тартибида ёзиб олингунгача) такдим этилганда Етказиб берувчи хисобга олиш асбобининг олдинги кўрсаткичидан бошланадиган давр учун хисобга олиш асбобининг амалдаги кўрсаткичлари бўйича истеъмол килинган иссиқ сув микдорининг кайта хисоб-китобини амалга ошириши шарт. Бунда кайта хисоб-китоб қилиш хисоб-китоб килинадиган даврнинг хисоб-китоб ойида амалда бўлган таъриф бўйича амалга оширилади.
5.12.Индивидуал хисобга олиш асбобларини уларни ечиб олинган кундан бошлаб 30 календар кунигача бўлган киёслаш ёки таъмирлаш ишлари даврида иссиқ сув учун хисоб-китоблар индивидуал хисобга олиш асбобларининг уч ой олдинги ўртача кеча кундуздаги курсатмалари бўйича амалга оширилади.
5.13.Иссиқ сув хисобга олиш асбоби уз вактида текширилмаган такдирда, Етказиб берувчи томонидан пул ёзиш руйхатдагилар (яшовчилар) сони бўйича, 5.3 бандда назарда тутилган кўпайтирилган коэффициентни куллаб, соз холдаги ускунанинг охирги кайд этилган курсатмасидан то текширув утгунга кадар амалга оширилади.
5.14.Истеъмолчи истеъмол килинган иссиқлик таъминоти хизмати учун икки хафта утгач тулов туламаганда Етказиб берувчи карздорлик ва 7 кундан кейин узиб куйиш тугрисида ёзма хабар беради, хабарнома муддати тамом булгач Етказиб берувчи иссиқ сув беришни узиб куйишга хаклидир. Иссиқ сув бериш Истеъмолчи томонидан карзлар тулагандан ва Етказиб берувчи томонидан тасдикланган калькуляцияга мувофик абонентни манбадан узиб куйиш ва унга улаш ишлари учун кушимча, хисоб тулагандан кейин тикланади.
5.15.Туланиши лозим бўлган суммани нотугри ёзинганлиги аникланган кундан бошлаб, Истеъмолчи Етказиб берувчига эътирозни ёзма шаклда беш кундан кечикмай такдим этади. Эътироз билдирилиши Истеъмолчининг иссиқлик таъминоти хизмати учун туловни белгиланган муддатда тулаш мажбуриятидан озод килмайди.
Эътироз Етказиб берувчи томонидан 10 кун муддатда куриб чикилади ва унинг асосланганлиги аникланганда ортикча сумма кейинги иссиқлик энергияси учун туловга хисобланади. Эътирозни куриб чикиш натижалари тугрисида Истеъмолчи 5 кундан кечикмай хабардор килиниши керак.
5.16.Истеъмолчи Етказиб берувчининг кароридан рози булмаганда, бу уни иссиқлик таъминоти хизмати учун туловни белгиланган муддатда тулаш мажбуриятидан озод килмайди. Етказиб берувчи даъво килинган суммани мажбурий тартибда ундириш тугрисида даъво аризаси беради.
5.17.Узига узи хизмат кўрсатиш тулов хужжатларини ёзиш ва тулашда Истеъмолчи томонидан йул куйилган хатолар етказиб берувчи томонидан улар аникланишига караб хисобга олинади. Хисобга олиш асбобини текшириш далолатномаси билан тасдикланган амалдаги кўрсаткичлар бўйича иссиқ сув сарфини хисобга олишдаги хатолар аникланганда кайта хисоб-китоб амалга оширилади.
5.18.Иссиқлик таъминоти хизматлари (иситиш ва иссиқ сув таъминоти) учун Истеъмолчи томонидан тулов унинг танлашига кура чеклашсиз, шу жумладан умумий иссиқлик таъминотининг курсатилган хизматлари учун Етказиб берувчининг хисоб-китоб ракамига маблаглар йуналтирилган холда, пластик карточкадан фойдаланиб, шунингдек электрон туловлар тизими орқали туланади.
5.19.Утган ойдаги иссиқлик энергияси учун туловни кисмларга булиб тулашга, белгиланган муддатини бузмаган холда йул куйилади.
5.20.Вактинча яшовчилар (ижарага олувчилар) яшаганда тулов амалда яшаган шахслар сони учун тулик туланади.
Турар жой хонаси хисобга олиш асбоби билан жихозланмаган такдирда Истеъмолчи узи эгаллаб турган хонадонда яшовчи (шу жумладан вактинча яшовчи) фукаролар сони кўпайганлиги ёки камайганлиги тугрисида юз берган узгаришлар кунидан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай Етказиб берувчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Бунда Етказиб берувчининг, фукароларнинг узини узи бошқариш органининг вакиллари ва хонанинг мулкдори ўртасида уч томонлама далолатнома тузилади.
5.21.Мазкур шартноманинг 4.3.11 - бандида курсатилган носозликлар аникланганида, Етказиб берувчи вакили томонидан икки нусхада далолатнома расмийлаштирилиб, унинг бир нусхаси Истеъмолчига такдим этилади. Далолатномага асосан, Ўзбекистон Республикасидаги "Кўп хонадонли уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш" Коидаларининг 34-бандида белгиланган тартибда ишлатилган иссиқ сув микдори учун хисоб-китоб амалга оширилади.
5.22.Зарур сифатга эга булмаган ва (ёки) белгиланган давоммийликдан ортик бўлган танаффуслар билан иссиқлик энергияси етказиб беришда Истеъмолчилар томонидан иссиқлик энергияси учун тулов микдори Ўзбекистон Республикасидаги " Кўп хонадонли уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш" Коидаларининг иловасига мувофик кайта хисоб-китоб килинади.
5.23.Иссиқлик энергияси етказиб беришдаги танаффусларда ёки белгиланган давомийликдан ортик бўлган иссиқлик таъминоти хизматлари курсатилганда, шунингдек олдини олиш ишларини бажаришда умумий ёки индивидуал хисобга олиш асбоблари мавжуд булмаганда иссиқлик энергияси учун тулов етказиб берилмаган иссиқлик энергияси микдорига камайтирилади.
Етказиб берилмаган иссиқлик энергиясининг хажми иссиқлик энергияси истеъмоли меъёридан, истеъмолчиларнинг сонидан ёки турар жой хоналарининг иситиладиган майдонидан, шунингдек иссиқлик энергияси етказиб берилмаганлиги вактидан келиб чиккан холда хисоблаб чикилади.
5.24.Иссиқлик таъминоти хизмати учун амалга оширилган кайта хисоб-китоблар, кейинги хисоб даврида кузда тутилади.
VI. ТОМОНЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ ВА МУНОЗАРАЛАРНИ ХАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
- Ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун (баланс ва фойдаланиш маъсулияти меъёрида) Ўзбекистон Республикаси конунчилигига мувофик томонлар жавобгардирлар.
- Етказиб берувчи конун хужжатларида белгиланган тартибда Истеъмолчининг хаёти, соглиги ёки мол-мулкига етказилган зарар учун тулик хажмда жавоб беради.
- Етказиб берувчи, агар иссиқлик таъминотининг курсатиладиган хизматлари сифати пасайиши енгиб булмайдиган куч холатлари ёки Истеъмолчи томонидан иссиқлик таъминоти шартномаси шартлари бузилиши окибатида юз берганлигини конун хужжатларида белгиланган тартибда исботлай олса, иссиқлик таъминотининг курсатиладиган хизматлар сифатининг бузилиши учун жавобгарликдан озод килинади.
- Етказиб берувчи Истеъмолчилар олдида иссиқлик энергиясини етказиб беришдаги танаффуслар, иссиқлик бериш параметрларининг пасайиши ва иссиқлик энергиясини етказиб бермасликка сабаб булувчи куйидаги холатларда:
- етказиб берувчининг асбоб-ускунаси ишдан чикишига сабаб бўлган табиий офатлар, шунингдек ёнгин ва ташқи хавонинг харорати 3 0С дан паст ва ушбу жойда иситишни лойихалаштириш учун қабул қилинган ҳисоб-китобдаги ҳарорат 48 соатдан кўп давом этадиган узоқ муддатли совуқ тушуши, бирламчи сув сифатининг ёмонлашиши;
-хусусий уй-жой мулдорлари ширкатининг ходимлари ва Истеъмолчилар томонидан иссиқлик таъминоти режими ўзгаришига сабаб бўлган бузилишдир;
-бир неча сутка мобайнида Ижро этувчи ёки Истеъмолчилар томонидан шартномавий иссиқлик юкламалари оширилишига ёки иссиқлик манбаипараметрларининг пасайишига олиб келган унинг учун белгиланган иссиқлик энергияси тўлиқ берилмаслиги учун Итеъмолчилар олдида моддий жавоб бермайди.
6.5. Истеъмолни қонунчиликда белгиланган тартибда, иситиш ва иссиқ сув таъминоти хизмати етказиб бериш сифатига таъсир қиладиган, хонадон ичи, уй ичи иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимининг бузилишига йўл қўйгани учун жавобгар ҳисобланади.
6.6. Истеъмолчи иссиқлик таъминоти хизматлари учун белгиланган муддатда тўловлар тўланмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0.1% пеня тўланади, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлайди.
6.7. Томонлар ўртасида вужудга келган барча мунозаралар ва зиддиятлар йўли билан ҳал қилинади. Томонлар ўртасида келишувга эришилмаса, ушбу шартнома юзасидан вужудга келган барча бахс ва зиддиятлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда, суд тартибида хал қилинади.
6.8. Шартноманинг амал қилиш муддати тугаши, томонларни уни бузганликлари учун жавобгарликдан озод қилмайди.
YII. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
7.1. Уй-жой мулкдори ўзгарганда олдинги мулкдор бу ҳақда Етказиб берувчига чиқиб кетишидан 7 кун олдин маълум қилишга мажбур, чиқиб кетгандан кейин тамғалар ва ҳисобга олиш асбобининг сақланиши учун жавобгарлик янги мулкдорга юкланади. Олдинги мулкдор хона янги мулкдорга берилгунга қадар иссиқлик таъминотининг истеъмол қилинган хизматлари учун тўлиқ тўлаши шарт.
7.2. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш асбобларини сотиб олиш, ўрнатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш,фойдаланиш (таъмирлаш, алмаштириш) Етказиб берувчи томонидан Истеъмолчиларнинг (субистеъмолчиларнинг) маблағлари ҳисобига бажаради. Бунда Етказиб берувчи кўрсатиб ўтилган хизматларни истеъмолчиларга бажариш учун нархни тартибга солиш органлари билан келишилган алоҳида тарифларни белгилаши лозим.
Истеъмолчининг (субистеъмолчининг) ҳоҳишига кўра ва унинг ҳисобига индивидуал ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш таъмирлаш ва алмаштириш "Ўзстандарт" агентлиги органларида аккредитаниядан ўтган бошқа ташкилотлар томонидан ҳам бажарилиши мумкин.
Индивидуал Ҳисобга олиш асбобларини қиёслашдан ўтказиш оралиғи-8 йилда 1 марта ташкил этади.
Индивидуал ҳисобга олиш асбобидан фойдаланишнинг белгиланган чекланганмуддати тамом булгунга қадар Етказиб берувчи олдиндан (камида 10 календарь кундан олдин) Истеъмолчига шартномада қайд этилганиндивидуал ҳисобга олиш асбобидан фойдаланишнинг чекланган муддати тамом бўлганлиги тўғрисида белгиланган тартибда билдиришнома юборади.
7.3. Мазкур шартномада назарда тутилмаган шартлар Ўзбекистон Республикасининг амалдааги қонунчилиги, норматив-ҳуқуқий хъужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2014 йил 15 июлдаги 194-сон Қарори билан тасдиқланган "Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш Қоидалари"га биноан тартибга солинади.
7.4. Мазкур шартномага киритилган барча иловалар, унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
YI.ФОРС-МАЖОР
8.1. Томонлар ушбу шартнома шартларини қисман ёки бажармаганликлари учун мажбуриятларидан озод қилинишлари мумкин, агар бу ҳолат кўзда тутилмаган, олдиндан хабар топиш мумкин бўлмаган куч, фавқулодда ҳодисаларнинг натижасида юзага келган бўлса (форс-мажор). Кўчки, сув тошқинлари, ёнғин,табиатдаги бошқа ходисалар, худуддаги ҳарбий ҳаракатлар, қўзғалонлар сабабли ушбу шартнома шартларининг бажарилмаслиги ана шундай сабаблар сирасига киради.
IX. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ.
9.1. Шартнома 202_ йил "__"____ дан 202_йил "__"_____гача амал қилади.
9.2. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мазкур шартнома предмети билан бевосита боғлиқ бўлган ўзгаришлар киритилган тақдирда, томонлар қўшимча келишув тузган ҳолда ушбу шартномага тегишли ўзгаришлар ёки қўшимчалар киритишади.
9.3. Шартнома амал қилиш муддати тугаши билан бир ой муддат қолганда, томонларнинг бирида уни бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза келиб тушмаса, шартнома йилдан йилга узайтирилган ҳисобланади.
9.4. Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди.
X. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ:
« ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ » «ИСТЕЪМОЛЧИ»
Сурхондарё вилоят “Иссиклик манбаи” ДУК Термиз шахар “Саховат” МФЙ
Термиз шахар Тараккиёт кучаси 42 а уй Ш.Дарвоза кучаси № ___ уй
х/р 23402000300100001010 СТИР 201122919 № ___ хонадон
МФО 00014 Марказий Банк Тошкент шахри _______________________________
Шхр 470010860224017044302130002 ______________________________
СТИР 200475266 ______________________________
Тел: +99894 260 00 42 ______________________________
Имзо __________________ Имзо________________
«ИЖРО ЭТУВЧИ»
“Идеал Сурхон Термиз Сервис” МЧЖ
Термиз шахар Ш.Давоза кучаси
х/р:20208000705325887001 МФО: 00401
ИНН: 308071326
Тел: +99890 521 23 29
Имзо_________________
Surxondaryo viloyati