Soha yangiliklari

11.12.2023 378

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш юзасидан мамлакатимизда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳатлар ҳақида

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш юзасидан мамлакатимизда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳатлар ҳақида

 

Ўзбекистон РеспубликасинингХотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сонли Қонуни 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган. Ушбу қонуннинг мақсади хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этганда давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:

хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги гендер сиёсатини, давлат дастурларини ҳамда стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилинишини таъминлаш;

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш;

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш учун самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш;

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилишига олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш;

тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамкорлигини таъминлашдир.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли органлар этиб:

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

- Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

- Ички ишлар органлари;

- Меҳнат органлари;

- Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари,

- Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари,

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси;

- Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;

- Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январь кунидаги 3-сонли қарори билан “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланган бўлиб, унда ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери тартиби белгилаб берилган.

Юқоридагиларга асосан хулоса қилиш мумкинки, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилгандир.

 

Термиз туманлараро иқтисодий судининг раиси                                 Жумаев Диёр Бозорович