Soha yangiliklari

01.12.2023 396

ҲУРМАТЛИ ТУМАНИМИЗ ФУҚАРОЛАРИ, НОДАВЛАТ ВА НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ, ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАР, ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ

Ҳурматли Туманимиз фуқаролари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, ЎЗИНИ Ўзи Бошқариш органлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023-2027-йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик хужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-299-сонли қарори асосида жорий йилда Жарқўрғон туманидаги “Дехқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинининг бош режаси “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилиши якунланган.

Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик кодекси”нинг 8, 9 ва 21-моддаларига асосан “Янгиер” шаҳарчаси бош режаси лойихаси жамоатчилик мухокамасига қўйилмоқда. Лойихалар туман ҳокимлигининг ва Қурилиш бош бошқармасининг terarx.uz сайтларига жойлаштирилган.

Жамоатчилик мухокамалари 2023 йилнинг 28 ноябрдан
10 декабргача
давом этади.

Маҳалла бош режаси лойиҳаси юзасидан ўзингизнинг фикр ва таклифларингизни ёзма ёки оғизаки тарзда билдиришларингиз мумкин.

Бундан ташқари интернет тармоғидаги туман ҳокимлигининг jarqo‘rg‘on.uz ва Қурилиш бош бошқармасининг terarx.uz сайтлари орқали юборишингиз мумкин.

 

 

Лойиха бўйича ёзма ёки оғизаки тарздаги фикр ва таклифлар туман Қурилиш бўлими томонидан қабул қилинади.