Soha yangiliklari

17.08.2022 660

"Термиз шаҳридаги Т.Мирзаев кўчасидаги 2 уйнинг (Хон Сарой) олд томонида ноқонуний қурилиш олиб борилмоқда" номли мурожаат юзасидан

Бугунги кунда, фуқаро Мамадалиева Норхол Жумаевна томонидан “Хон Сарой” номли умумий овқатланиш мажмуаси олд қисмида қурилаётган қўшимча енгил металл қурилмалардан иборат таомларни тайёрлаш хоналари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022-йилдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорининг 2-иловаси 5-бандига асосан пойдевор майдонини ўзгартирмасдан енгил турдаги қурилмалар ва вақтинчалик қурилмаларни қуриш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома талалб қилинмаслиги ва бундай ҳолларда лойиҳа ҳужжатлари туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари билан (архитектура режалаштириш топшириғини ишлаб чиқмасдан) келишилиши ҳамда объектни фойдаланишга қабул қилиш талаб этилмаслиги кўрсатиб ўтилганлигини инобатга олиб, ушбу қарорнинг 4-иловасига асосан ишлаб чиқилган лойиҳа-таклиф шаҳар қурилиш бошқармаси томонидан келишилган. 
Шунингдек, мазкур қарорнинг 5-иловаси 5-бандига асосан икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан                   12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатидан ўтказиш талаб этилмаслиги кўрсатиб ўтилганлигини маълум қиламиз.