"Термиз шаҳридаги Т.Мирзаев кўчасидаги 2 уйнинг (Хон Сарой) олд томонида ноқонуний қурилиш олиб борилмоқда" номли мурожаат юзасидан
Ижтимоий тармоқларда "Термиз шаҳридаги Т.Мирзаев кўчасидаги 2 уйнинг (Хон Сарой) олд томонида ноқонуний қурилиш олиб борилмоқда" номли мурожаат юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ўрганиш жарёнида, Термиз шаҳар ҳокимининг 18.01.2019-йилдаги Қ-120-сонли қарори билан “Хўжалик маданий моллари” савдо ва ишлаб чиқариш хусусий корхонаси (Нормуратова Салтанат)га тегишли бўлган шаҳарнинг “Маърифат” маҳалласи, Тохаристон кўчаси 2“б”-манзилгоҳда жойлашган маъмурий ва хўжалик биноларини бузиб, бош режага асосан қурилиш чизиғига мослаштириб 600,0 м.кв. ер майдонидан 2 қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносини қуришга рухсат берилган ва 13.03.2020-йилдаги Қ-282-сонли қарори билан қурилиши тугаланмаган юқорида кўрсатиб ўтилган бино-иншоотга мулк ҳуқуқи берилган ҳамда вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Термиз шаҳар филиали томонидан 342-инвентар рақам билан давлат рўйхатига олинган.
Термиз шаҳар 8-сон давлат нотариал идорасининг 20.03.2020-йилдаги бино олди-сотди шартномасига асосан фуқаро Мамадалиева Норхол Жумаевнага тегишли эканлиги ва вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Термиз шаҳар филиали томонидан 342-инвентар рақам билан давлат рўйхатига олинганлиги ҳамда “Хон Сарой” номли умумий овқатланиш мажмуаси сифатида фаолият олиб бораётганлиги аниқланди.
Surxondaryo viloyati