E'lonlar

18.09.2021 1131

Хурматли ваҳодошлар жамоатчилик мухокамасида фаол иштирок этинг.

Хурматли ваҳодошлар жамоатчилик мухокамасида фоал иштирок этинг.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги "2020-2022 йилларда маҳалла фуқаролар йиғинлари худудларининг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жихатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги 639-сонли қарори билан тасдиқланган дастур асосида “Қишлоққурилишлойиха” МЧЖ томонидан Термиз туманидаги “Ш.Рашидов” ва “Қуёшли юрт” ҳамда Олтинсой туманидаги “Халқобод” маҳалла йиғинлари бош режалари батафсил режалаштириш лойихалари билан бирга ишлаб чиқилиши тугалланди.

Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик кодекси”нинг 8, 9 ва 21-моддаларига асосан Термиз туманидаги “Ш.Рашидов” ва “Қуёшли юрт” ҳамда Олтинсой туманидаги “Халқобод” маҳалла йиғинлари бош режалари батафсил режалаштириш лойихалари жамоатчилик мухокамасига қўйилмоқда.

Жамоатчилик мухокамалари 2021 йилнинг 20 сентябрдан 4 октябргача давом этади. “Ш.Рашидов” ва “Қуёшли юрт” ҳамда “Халқобод” маҳалла йиғинлари биноларида мухокамага қўйилган лойихалар бўйича тақдимот материаллари ташкил этилган бўлиб, фуқаролар, нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, тўлиқ ва батафсил маълумот олишлари ҳамда лойихалар юзасидан ўзинг фикр ва таклифларини билдиришлари мумкин.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқароларининг, нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг жамоатчилик мухокамасида фаол иштирок этишларини сўраймиз.

“Ш.Рашидов” МФЙ лоихаси буйича материалларни юклаб олиш.

 

“Қуёшли юрт” МФЙ лоихаси буйича материалларни юклаб олиш.

 

“Халқобод” МФЙ лоихаси буйича материалларни юклаб олиш.